Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

10 март, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тури доирасида яна битта беллашув якунланди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Куннинг дастлабки беллашувида узоқ йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтарилган Сурхондарёнинг «Сурхон» клуби Термизда «Металлург» билан баҳсга киришди.

Учрашувда ҳисобни 7-дақиқада мезбонлар вакили Шерзод Ҳакимов очган бўлса, 89-дақиқада Аббос Отахонов гол уриб, «Металлург»ни мағлубиятни қутқариб қолди.

Қайд этиш жоиз, шу кунгача 1-тур доирасида бўлиб ўтган учта беллашувда ҳам дуранг қайд этилганди.

Суперлига

1-тур баҳслари

10 март, якшанба

«Сурхон»—«Металлург» 1:1

Голлар: 1:0 — 7 Шерзод Ҳакимов, 1:1 — 89 Аббос Отахонов.

«Сурхон»: 1.Асилбек Омонов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Аюбхон Нўъмонов, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 8.Шерзод Каримов (13.Абдул Азиз Юсупов, 70), 9.Дилшод Жабборов (С), 10.Шавкат Саломов (14.Аброрбек Исмоилов, 80), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Азамжон Алиев, 44.Дарко Станоевич, 91 Шерзод Ҳакимов (15.Азамат Алланиязов, 75)

«Металлург»: 1.Зафар Сафаев (С), 5.Аббосжон Отахонов, 6.Иброҳим Йўлдошов (11.Баҳром Абдураҳимов, 54), 8.Сервер Жепаров (77.Муҳаммад Исаев, 72), 10.Исломбек Исоқжонов, 17.Музаффаржон Музаффаров, 18.Шавкатжон Муллажонов, 28.Станислав Андреев, 30.Андрей Шипилов, 55.Акбаржон Исматуллаев, 70.Сергей Тумасян (15.Зоҳид Абдуллаев, 61)

Огоҳлантиришлар: Станислав Андеев 18, Шерзод Каримов 26, Сервер Жепаров 41, Аюбхон Нўъмонов 41, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 78, Шавкат Муллажонов.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар