Маълумки, оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги эълон қилинган эди. Бу ҳақда «Дарё»га ФВВ хабаб берди.
Бугунги кунда дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича тайёрланган лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад тошқин сувларини ва сел оқимларини дарё ўзани бўйлаб аҳоли пунктлари, суғориладиган ерлар, сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлар учун салбий оқибатларсиз ўтказиб юборишдан иборат.
Дарёлар ўзанларини тозалаш юзасидан босқичма-босқич тайёрланаётган лойиҳа ҳужжатларида амалга оширилиши зарур бўлган муҳандислик ишларининг параметрлари, лойиҳанинг бошланғич нарҳи ва лойиҳанинг муддатлари аниқ белгиланган.
Шу билан бирга, лойиҳа хужжатларини тайёрлашда лойиҳа ташкилотларга буюртмалар бериш жараёнида замон талабларига жавоб берадиган янги технологияларни қўллаш, республикамизнинг географик жойлашувидан келиб чиқиб, дарё, сой ва жилғалар ўзанларининг тозаланиши лозим бўлган ҳудудлар, жойлашган жойининг релефини (тоғли, тоғолди, текислик, чўл ва бошқа ҳудудлар) инобатга олиш ҳамда ҳар бир ҳудудда лойиҳа-қидирув ишлари жараёнида қум-шағал материаллари ҳажми ва механик таркибини аниқлаш каби талаблар қўйилмоқда.
Изоҳ (0)