Мексиканинг Саламанка шаҳрида бир гуруҳ қуролланган кишилар тунги клубда отишма уюштирди. Натижада 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда RBC хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳужум эрта тонгда бўлиб ўтган.
Қуролланган жиноятчилар капюшонли кийимларда тунги клубга кирган. У ерда йигирмага яқин киши бўлган.
Ҳалок бўлганлардан ташқари яна беш киши жароҳат олган.
Полиция воқеа жойига тезда етиб келган, лекин ҳужум қилганлар автомобилга яширинган.
Изоҳ (0)