9 март, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тури доирасида битта учрашув бўлиб ўтди.
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби сафарда Самарқанднинг «Динамо» клубига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 12-дақиқасида Дилшод Саитовнинг узоқ масофадан йўллаган тўпи самарқандликлар дарвозасидан жой олди ва ҳисоб очилди (1:0). 51-дақиқага келиб Амиржон Сафаров Сардор Эминов узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа ғолиб номи аниқланмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Суперлига
1-тур баҳслари
9 март, шанба
«Динамо»—«Насаф» 1:1
Голлар: 0:1 — 12 Дилшод Саитов, 1:1 — 51 Амиржон Сафаров«Динамо»: Шоҳруҳжон Эшбўтаев (Ботирали Эргашев, 62), Локаев Миркомил, Ҳакимхон Аламхонов, Акмал Холмуродов, Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев, 75), Қадамбой Нурметов, Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов, Дамир Темиров (Жасур Азимов, 66), Сардорбек Эминов, Ихтиёр Тошпулатов.
«Насаф»: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртозаев, Бобир Давлатов, Сардор Абдураимов, Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев, 79), Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев, 90), Хуршидбек Мухторов, Ойбек Бозоров (Бобир Абдухолиқов, 71), Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантириш: Ҳакимжон Аламхонов (82)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)