Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 2018 йил давомида 9 нафар адвокатга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, суд ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилганлар сони ҳам 9 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда адвокатлар палатасига таяниб, UzNews хабар бермоқда.

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Ҳудудлар кесимида олганда, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида икки нафардан адвокат жиноий жавобгарликка тортилган. Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эса бундай ҳолат биттадан қайд этилган.

Шунингдек, Адвокатлар палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Отабек Ахтамов 12 минг АҚШ доллари пора олаётганликда гумон қилиниб 2018 йилнинг 3 сентябрь куни ДХХ ходимлари томонидан ушланганди.

Маълумот учун, жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар сони 2017 йилда 29, 2016 йилда эса 32 нафарни ташкил этган. Энг катта рақамлар Тошкент шаҳри (тегишли равишда 9 ва 10 нафар) ҳамда Самарқанд вилояти (2 ва 5 нафар) ҳиссасига тўғри келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар