«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола футбол бўйича Англия премьер лигасида февраль ойининг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди. Бу ҳақда чемпионатнинг расмий сайтида хабар берилди.
Ўтган ойда «шаҳрликлар» 48 ёшли мутахассис қўл остида 4 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди, жумладан, «Арсенал» (3:1) ва «Челси» (6:0) клубларини мағлуб этди.
Хосеп Гвардиола Англия премьер лигасида мазкур совринни 6 маротаба қўлга киритди.
АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи номига қуйидаги мутахассислар ҳам даъвогарлик қилганди:
- Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») — 4 та ўйин, 3 та ғалаба ва 1 та дуранг
- Унаи Эмери («Арсенал») — 4 та ўйин, 3 та ғалаба ва 1 та мағлубият.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)