Яқин кунларда Xiaomi компанияси сотувга янги смартфонларни чиқарди. Улар Мi 9 флагмани ва Мi 9 SЕ ярим флагмани бўлди. Бу ҳақда «Akket.com» хабар берди.
Улар бир-биридан ўлчами, турли технологияларни жорий қилиш мумкинлиги билан фарқланади, бироқ кўриниши деярли бир хил. Хитойда янги маҳсулот харидорларини топган, аммо ишлаб чиқарувчи бу билан тўхтамайди. Бунинг ўрнига у келгуси бир неча ҳафта ичида сотувга чиқиши мумкин бўлган янги моделни яратган.
3 март куни Xiaomi компаниясининг ижрочи директори Лей Цзунь ўзининг Weibo саҳифасига янги смартфоннинг расмини жойлаган. Мухлислар уни дунёдаги энг чиройли телефон деб атаган. Гап Мi 9 флагманининг янги ранги ҳақида кетмоқда. Бу градиент бир вақтнинг ўзида тўртта рангдан иборат бўлиб, улар жуда чиройли. Шу билан бирга, қайси бурчагидан қараётганига қараб, корпуснинг ташқи кўриниши ўзгаради.
Изоҳ (0)