Венесуэлада 23 та штатнинг 10 тасига таъсир қилган улкан электр тармоғи узилиши юз берди, дея хабар беради «Meduza».
Чироқ Каракас пойтахтида ҳам ўчган, жумладан, метро ва аэропортларда ҳам чироқ бўлмаган.
Электр энергия вазири Луис Мотта Домингес ушбу воқеани саботаж ва «ҳукумат ва халққа ҳужум» деб атаган. Луис Мотта ҳужумчилар мамлакатни 70 фоизини чироқ билан таъминлайдиган гидроэлектр станциясига ҳужум қилгани ва бир неча соат ичида электр энергиясини қайта тикланишини ваъда берган.
Президент Николас Мадуро бунинг ортида АҚШ томонидан «электр уруши» мавжудлигини айтган.
Изоҳ (0)