Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Германия канцлери Ангела Меркель АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг 16 февраль куни бўлиб ўтган Мюнхен хавфсизлик конференциясида Путинга ғарб давлатлари ушбу сувлардан фойдаланишдан воз кечмаганлигини кўрсатиш мақсадида Берлинга Ҳарбий денгиз кучлари кемаларини Қримга юбориш таклифини рад этди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

Ангела Меркель рад жавобини Украина президенти Пётр Порошенко сўзлари билан изоҳлаган. Унинг айтишича, Германия Франция билан бирга ўз кемалари отрядини Керч бўғозига юбормоқчи бўлган, бироқ Пётр Порошенко бу муаммони ҳал қилиш учун етарли эмаслигини таъкидлаган.

25 ноябрь куни Украина ҳарбий-денгиз кучларининг учта кемаси Россия давлат чегарасини кесиб ўтган. Улар Россия ҳудудига қарашли денгизининг вақтинча ёпиқ сув майдонига кириб, Қора денгиздан Керч бўғозига йўл олган. Украина кемалари уларни кузатиб борган Россия ФХХ чегара хизмати ва Қора денгиз флоти кемаларининг талабларига эътибор бермай хавфли манёвр қилган.

ФХХ қурол ишлатган ҳолда Украина кемаларини қўлга олган. Суд чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун Украинанинг 12 нафар денгизчиларини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган.

«Икки ой аввал эса Украинанинг иккита HDК кемаси Керч порти капитанига барча керакли талабларни тақдим этиб Қора денгиз ва Азов денгизига эркин ўтган. Шундан келиб чиққан ҳолда Киев ноябрь ойида кемалар ҳаракатига таҳдид солган ҳолда онгли равишда зиддиятли вазиятни келтириб чиқарган, деб хулоса қилиш мумкин», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар