Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ОАВларини хабарларни, контекстдан ажратилган ҳолда нотўғри талқин қилиб тарқатишда айблади, деб хабар берди «Tengrinews».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Бу айниқса катта суҳбатдан сўнг яққол кўзга ташланди. Сохта янгиликлар, тенденцияли фикр баёни, айниқса Россияда менинг баёнотларимни контекстдан узилган ҳолда ҳар ким ўзи хоҳлагандек талқин қилиши кузатилди», — деган давлат раҳбари.

Мисол тариқасида Россия билан ягона валютани жорий этиш имконияти ҳақидаги фикрнинг Беларусь раҳбари томонидан розилик сифатида талқин қилинганини келтириб ўтган.

«Бунга рози бўлиш учун аввал таклиф бўлиши керак. Агар ягона рублни жорий этиш таклиф қилинса, бунга рози бўлиш ҳам, рад этиш ҳам мумкин. Лекин менга ҳам, Беларусга ҳам ҳеч ким бу таклифни билдирмади. Мен шунчаки журналистлар саволига жавоб бера туриб, агар шундай таклиф билдирилса Беларуслар янги рубль жорий этилишига мутлақо қарши эмаслигини айтиб ўтганман», — деган Александр Лукашенко.

Россияда бу бошқача талқин қилиниб тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.

Уларнинг мақсади Лукашенкони интеграцион жараёнларга зарба беришда айблаш.

Аслида эса Беларусда ҳеч ким ва биринчи ўринда Лукашенко интеграцион жараёнларга қарши чиқмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди