Россиянинг Федерал монополияга қарши хизмати Филипп Киркоров иштирокидаги «Гексорал» дорисининг рекламасида бир қатор қонунбузарликлар аниқлади, дея хабар беради «Газета.ru».
Жонсон&Жонсон компанияси «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузган.
Маълумотларга кўра, «Гексорал. Биринчи рақамли хасталик даволовчидир» деган даъво кадр майдонининг 2% жойини эгаллаган.
Антимонополия хизмати қонун бузилишини тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарган ва материаллар маъмурий ҳуқуқбузарлик иши қўзғатиш учун топширилган.
Изоҳ (0)