Туризм соҳаси улуши 2018 йилда дунё ЯИМнинг 10,4 фоизини ташкил қилди, ушбу соҳада ўсиш сурати ахборот технологиялари соҳасига қараганда 2 баравар юқори натижа кўрсатди. Бу ҳақда Россия туроператорлар ассоциацияси хабар бермоқда, деб ёзади Sputnik.
Жаҳон туризм қўмитаси йиллик ҳисоботига кўра, 2018 йилда туризм бозорининг умумий қиймати 8,8 триллион долларни ташкил қилди, соҳада сўнгги 8 йилда тўхтовсиз ўсиш кузатилмоқда.
Хусусан, 2018 йилда ишлаб чиқариш соҳасида +4 фоиз, туризм соҳасида + 3,9 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳасида + 3,1 фоиз, ахборот технологияларида + 1,7 фоиз, молия хизматларида + 1,7 фоиз ўсиш кузатилган.
Туризм соҳасининг умумий даромадидан 71,2 фоиз — бу ички сайёҳлар улуши, қолгани эса — хорижий сайёҳлардан олинган даромадлар. Соҳада ўтган йил бутун дунё бўйича 318 миллион киши ишлаган (ҳар 10 иш ўрнидан бири) ва сўнгги 20 йилда туризм соҳасида 20 фоиз янги иш ўринлари яратилган.
Ҳисоботда маълум қилинишича, туризм соҳаси келгуси 10 йил давомида ривожланишда давом этади ва келажакда қўшимча 100 миллион янги иш ўрни яратилади.
Изоҳ (0)