• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хорижда уяли алоқага қанча пул сарфлашади?

    Мобил алоқа ҳаётимизнинг мазмунига айланиб улгурди. Интернет эса унинг ажралмас қисмига айланди. Ҳар 2 ёки 5 дақиқада ижтимоий тармоқларни мобил қурилма ёрдамида текшириб кўриш «касаллиги» барчамизга юқиб улгурди. Кўп саёҳат қилувчилар учун халқаро роуминг, травел Sim-карталар ҳам аллақачон қўл келмоқда.

    Хорижга ишлашга ёки ўқишга кетар эканмиз, аввало қайси хориж компанияларининг қайси тарифлари мегабайтлардан иқтисод қилишни яхши йўли эканлиги барчамизга бирдек қизиқ. Сабаби дам олиш таътилларимизни хорижда қай тарзда ўтказяпмиз — расмларни ўз яқинларимизга етказиш шундай кезларда мобил алоқадан фойдланишга бош омил. «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Эргашев дунёнинг турли давлатларида уяли алоқа хизматлари қандай нарх ва сифатда эканлиги ҳақида маълумот беради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Испания

    Европага сафар қилар экансиз, бу ерда мобил уяли алоқа хизмати ватандагидек эмаслигини ҳис қиласиз. Бу аввало нархларга тегишли. Испанияда Orange, Vodafone, Movistar ва Yoigo операторлари сизнинг хизматингизга мунтазир. Уяли алоқа операторлари икки хил хизматни таклиф этади: биринчиси — шартнома тузасиз ёки олдиндан тўлов хизматига уланасиз. Шартнома асосида уяли алоқадан хизмат кўрсатиш танловида сиз ҳар ойда маблағингизни тўгридан тўғри пластик картангиздан ечиб олинишига рози бўласиз ва бу шартнома одатда 1 ёки 2 йил муддатга имзоланади. Агар мамлакатда вақтинчалик резидент бўлсангиз, бу сизга мос танлов эмас, сабаби банклар резидентларга пластик карталар очмайди.

    Шунинг учун сайёҳга олдиндан тўлов усули орқали хизмат кўрсатиладиган операторлар маъқулроқ. Операторга паспортингиз билан борасиз, сизга турли тарифларни тақдим этишади ва манзилингизни сўрашади (одатда меҳмонхона манзили билан ҳам Sim-карта олиш мумкин).

    Orange тарифида 25 евро эвазига 8 Гб тарифига уланасиз, шу билан Европа бўйича чексиз қўнғироқлар ва 4G интернет алоқасига хуш келибсиз.

    Агар талаба бўлсангиз, Republica Movil тарифи сиз учун энг қулайидир. 20 евродан воз кечиш эвазига сизда 23 Гб интернет Испания ва Европа бўйлаб халқаро роуминг хизмати сизнинг ихтиёрингизда. Бу тариф орқали ҳисобингизни онлайн тўлдириб олиш имкони ҳам берилади.

    Япония

    Японияда Au, Docomo, Softbank каби уяли алоқа операторлари фаолият юритади. Ушбу операторлар шартнома асосида iPhone 5S, iPhone X телефонларини тақдим этади. Ушбу компаниялар Япония уяли алоқа бозорида гигант бўлганлиги сабабли хизматлар нархи анча қиммат.

    Интернет ва қўнғироқлар учун тарифлар қуйидагича:

    Қўнғироқлар: 20 иена/30 секунд (тарификация ҳар 30 секундда) = 1500 иена/ойига + ишлатилган сумма.

    + Интернет: 50 Гб = 7000 иена/ойига.

    Жами: 9500 иена/ойига (тахминан 100 доллар).

    Диққатга молик жиҳати шуки, iPhone билан бу сумма 2000 иенага айланади (тахминан 20 доллар).

    Бундай шартномага эга бўлиш учун паспорт, кредит картаси, хорижлик фуқаро учун Японияда рўйхатга олинганлик ҳақидаги қайд қоғози керак бўлади. Аммо сайёҳ бундай шартномадан фойдалана олмайди.

    Словения

    Словения Европадаги мобил хизмат кўрсатиш нархлари ҳаминқадар арзон бўлган мамлакатлар сирасига киради. 2,5 еврога бу мамлакатда Telemach компаниясининг  Free2go тарифига уланса бўлади ва сизга 4 кунлик давр учун 1 Гб интернет трафик тақдим этилади.

    Чехия

    Чехия Республикасида асосан Vodafone, O2, T-Mobile каби уяли алоқа операторлари мижозларга хизмат қилади. Бу уч компания хизматлари ва нархи деярли фарқ қилмайди. Vodafone мисолида олиб қарайдиган бўлсак, уяли алоқа хизматидан фойдаланишнинг икки тури мавжуд. Биринчиси олдиндан тўлов эвазига, иккинчиси шартнома асосида. Дастлабки ҳолатда паспортни тақдим этган ҳолатда керакли тариф пакетига ҳақ тўлайсиз ва белгиланган дақиқа, SMS, интернет трафигига эга бўласиз. Иккинчи ҳолатда паспорт билан биргаликда ID-картангиз ҳам керак бўлади. Агар сизда ID-карта мавжуд бўлмаса, 3000 чех кронасини гаров сифатида тўлашга мажбурсиз. Агарда яхши мижоз сифатида тўловларни ўз вақтида амалга ошириб борсангиз, уч ойдан сўнг 3000 чех кронаси сизнинг ҳисоб рақамингизга қайтариб берилади. Энг оддий олдиндан тўлов тарифлари ойига 199 крона (8 евро) туради. Шунда сизга 1,2 Гб интернет, ҳар бир дақиқа сўзлашув учун 3,5 крона ва тармоқ ичида бепул SMS жўнатиш хизмати ёқиб берилади. Тўлов улангандан сўнг амалга ошириладиган энг арзон тарифлар 777 крона (35 евро) га тушади. Бунда сизга 5 Гб интернет, бепул қўнғироқлар ва SMS-хабар хизмати таклиф этилади.

    Австрия

    Австрияда деярли барча ҳудудларда уяли алоқа хизмати яхши ишлайди. 2019 йилда уяли алоқа операторлари 5G хизматини мижозларга тақдим этишни мақсад қилган.

    Австрияда керакли компания ва қулай тарифлар ҳақида маълумот олиш учун «Tarife.at» сайтига кириш кифоя. Мамлакатда Drei, A1, T-Mobile, HOT, Eccc!, S-mobile каби уяли алоқа операторлари иш олиб боради. Австрияда Sim-картани 2 еврога қўлга киритиш имкони бор.

    2019 йил бошидан Австрияда уяли алоқа хизматлари нархи мегабайт миқдори ёки сўзлашув дақиқаларига боғлиқ бўлмаслиги эълон қилинди. Нархлар мижознинг уяли алоқа учун ойига қанча нарх таклиф қила олишига боғлаб қўйилмоқда. Мисол учун сиз HOT уяли алоқа оператори хизматларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, 10 евро эвазига сизга 1000 дақиқа сўзлашув, 6 Гб интернет трафиги тақдим этилади. 14 евро учун сизда 8 Гб интернет трафиги ва шунча миқдордаги SMS ва сўзлашув дақиқалари берилади.

    2019 йилнинг 1 январидан Австрияда Sim-карталарни ID-карта билан рўйхатга олиш тартиби жорий қилинди. Бу дегани, Sim-карта олмоқчи бўлсангиз, албатта ID-картага эга бўлишингиз керак.

    05.03.2019, 19:07   Изоҳ (0)   34181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    Спорт | 2 июл, 14:45

    Дональд Трамп сайлов ғалабаларига бағишлаб Victory 45-47 атирларини тақдим этди

    Лайфстайл | 2 июл, 14:35

    Францияда очиқ жойларда тамаки чекканлар жарима тўлайди

    Дунё | 2 июл, 14:20

    “Тўйга таклиф қилинмаса ҳам, бораверадими?” — Равшан Комиловнинг видеомурожаатига жавоб берилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:10

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи билан келди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.