2019 йилнинг 5 мартидан Ўзбекистон Республикасидан Россияга келаётган йўловчиларга қўл юки ва багажида умумий вазни 5 килограммгача бўлган ҳўл ва қуруқ мевалар, сабзавотлар ва ёнғоқлар олиб киришга рухсат берилди. Бу ҳақда Россия Ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Бошқарманинг аниқлик киритишича, тақиқ икки мамлакатнинг фитосанитар хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликдаги ишлари натижасида олиб ташланган.
Ушбу рухсат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат хизмати кафолати асосида берилганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)