Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мактабгача таълим вазирлигида Жанубий Кореянинг EBS телерадиокомпанияси билан вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Учрашув чоғида болалар учун таълим телеканали ташкил этиш истиқболлари, мактаб ёшигача бўлган болалар учун замонавий таълим медиа-контентлари яратиш имкониятлари, малакали медиа-мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, таълимий дастурлар сақланувчи дата-марказ ташкил этиш, вазирлик мутахассисларини Кореянинг таълимий дастурлар узатувчи тизимида амалиёт ўташ имкониятлари кўриб чиқилди.

Вазирлик бош бошқарма бошлиғи Елена Тенга кўра, EBS мутахассисларининг интерактив таълим контентларини яратишдаги тажрибасига эътибор қаратилмоқда. Томонлар апрель ойида ўзаро англашув меморандуми имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, EBS 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, айни кунда ўз ичига 8 та телеканал ва қатор Youtube каналларини олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар