• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик 9 нафар фарзанди бор тадбиркор «Микрокредитбанк» раҳбариятидан нега норози?

    Андижон шаҳридаги Боғишамол автомобиль бозори ҳудудида жойлашган «Шукрона Шунқор Шоҳид» хусусий корхонаси раҳбари Шукуржон Қодироҳуновнинг «Микрокредитбанк» АТБ Андижон вилояти филиали раҳбарияти билан келишолмай, кредит масаласида бир неча йилдан буён сарсон юргани ҳақидаги мурожаати бўйича «Дарё» мухбири журналистик суриштирув олиб борди.

    Шукуржон Қодироҳуновга тегишли бино.

    Шукуржон Қодироҳуновга тегишли бино.
    Фото: «Дарё»

    «170 минг сўм билан бозорга кириб келганман»

    Шукуржон Қодироҳунов асл вазият қандай эканлиги ва бошидан кечирганларини сўзлаб берди:

    — Оилада ёлғиз ўғилман. Опам ва синглимни турмушга узатганмиз. 2004 йилда ота-онамнинг пенсия пулидан 170 минг сўм олиб, бозорга кириб келганман. Бир йилча тандир сомса ёптириб, сотганман. 2005 йили Улуғбек исмли тунукасоз танишимга иккита мантиқосқон ясаттирганман. Кунига 2600 дона манти, духовка сомса ва перашка пишириб, тўрт нафар ишчи билан тирикчилик қилганмиз. 2008 йил Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясидан бир неча нафар ходим келиб, фаолиятимни фирма шаклида юритишимни тайинлашди.

    Август ойида уч нафар фарзандимнинг исми билан аталувчи «Шукрона Шунқор Шоҳид» хусусий корхонасини ташкил этдим. Ўша йили сиз кўриб турган мазкур бино бир қаватли бўлиб, қурилиши тугалланмаган чала ҳолатда эди. У 14 миллион 200 минг сўмга баҳоланган. 2009 йилда «Микрокредитбанк»нинг вилоят филиали Амалиёт бўлими мижозига айландим ва банкка бориб, бизнес режамни тақдим этганимда менга 2 йил муддатга 8,5 миллион сўм кредит маблағ ажратишди. 2011 йилда олган қарзимни муддатидан 6 ой олдин ёпгач, улардан фаолиятимни кенгайтириш ниятида яна 50 миллион сўм маблағ сўрадим. Бунга рози бўлмай, 23 миллион сўмни 24 ойга беришга қарор қилишган. Иложсизликдан ўша маблағни олишга кўнганман ва Nexia автомашинамни сотиб, унинг ҳам пулини қўшган ҳолда бинонинг иккинчи ва учинчи қаватини кўтариб, томини базўр ёпганман. Аммо ичию ташқарисини таъмирлай олмаганман. Банк ходимлари мониторинг қилгани келишганида, маблағ мақсадли сарфланибди, деган хулоса чиқаришган. Аммо «Фойда кўрсатмаяпсиз», дея анча қаттиқ гапириб, сен-менгача боришган. Уларга менинг эҳтиёжимга яраша етарли маблағ беришмаётганлиги боис айланма маблағ бўлмаётганлигини айтганман. Кредитни ҳам дадам ва аямнинг нафақа пулидан бир амаллаб тўлардим.

    Шукуржон Қодироҳунов.

    Шукуржон Қодироҳунов.
    Фото: «Дарё»

    23 миллионни 20 ойда тўлаб, тезлик билан 90 миллион сўмли интернет кафега бизнес режа тузиб, ариза ёзганман. Амалиёт бўлимининг ўша пайтдаги, яъни 2013 йилдаги бошқарувчиси Шоҳрухбек ва вилоят филиали раҳбари ҳам бизнес режамни тасдиқлашган. Қисқа вақт ичида Амалиёт бўлимига Бекзодбек исмли йигит бошқарувчи бўлгач, у тўрт марта фаолиятимни мониторинг қилдирган. Бироқ кредит ажратишга розилик билдирмаган. Нажот излаб юқори ташкилотларга мурожаат этганимдан сўнг орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, мени вилоят Адлия бошқармасига чақиртиришди. У ерда Фарҳодбек исмли йигитга бор ҳолатни сўзлаб бердим. Уларнинг ёрдами билан 90 миллион сўм ўрнига 39 миллион кредитни бўлса ҳам олиш насиб қилган ва уларни реконструкцияга сарфлаганман. 2014 йил онам бевақт вафот этди. Ёлғиз ўғиллигим учун савдони ҳам бироз тўхтатиб, жамғарган маблағларимни аямнинг маъракалари ва тирикчиликка сарфладим. Етти ойлик кредит графиги бузилганлиги боис қарзимни вақтида тўлолмадим ва банк мени 2015 йил Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига берди. Суд жараёнидан кейин қарзимни бир ой ичида фоиз ва пенялари билан қарз-ҳавола қилиб бўлса-да, муддатидан бурун тўладим.

    «Прокурор қўнғироғидан сўнг рози бўлдим»

    39 миллион сўм қарзимдан қутулгач, банкка 250 миллион сўмлик бизнес режамни тақдим этдим. Унда банк менга 200 миллион кредит берса, ўзимдаги мавжуд 50 миллионга лойиҳамни битказмоқчи эдим. Аммо улар айланма маблағ бўлмаётганлигини рўкач қилиб, икки йил тўсқинчилик қилишди. Бино 2007 йилда номимга хусусийлаштирилган. Мен ҳам рафиқам билан юқори ташкилотларга чиқмаган жондан умид, дея мурожаат қилавердик. Охири 2017 йил бошида ўша пайтдаги вилоят бош прокурори Музаффар Эгамбердиев қўлига ёзган аризаларимиздан бири келиб тушганини эшитдик. 25 январь куни шаҳар ҳокимлигига мажлисга боришимни айтишди. Борсам, шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев, 2017 йилдаги вилоят бош прокурори Музаффар Эгамбердиев ва шаҳар прокурори Содиқ ака бошчилигида тадбиркорларга йиғилиш ўтказилаётган экан. У ерда мен ҳам қатнашдим. Бир ярим соатдан сўнг навбатим келди ва муаммоимни борича айтиб бердим. Мажлисда «Микрокредитбанк» вилоят филиали вакиллари иштирок этиб, уч маротаба кредит олганлигим ва ўша пайтдаги юқорида таъкидлаган ҳолатлар юз берганини айтишди. Мен ҳам онамнинг вафоти туфайли қарзимни вақтида узолмаганлигим, аммо кейин ҳисоб-китобни жойига қўйганлигимни билдирдим. Ўша пайт шаҳар ҳокими «Мен бу тадбиркор йигитни орқаваротдан эшитдим. Кўп қийинчилик кўрган ва ҳаракатчан экан. Лекин банкни бунга нисбатан қандайдир адовати борлигига қулоғим чалинди», деди. Раҳбарлар ҳолатимни тушуниб, банк ходимларига ўн кун ичида бизнес-режамни ўрганиб, керакли маблағни ажратишларини таъкидлашди.

    Бинонинг иккинчи қавати.

    Бинонинг иккинчи қавати.
    Фото: «Дарё»

    Кейин банкнинг вилоят бошқармасининг ўша пайтдаги раҳбари Қудратбек Мамадалиев хонасига чақиртирди. У «Ака ҳозир ресурсда 150 миллион сўм пул бор. Шуни олиб туринг, қолганини сизга бир неча ойда қилиб бераман. Агар ваъдамни бажармасам, эркак эмасман», деди. Бироқ менга 200 миллион зарурлиги боис унинг таклифига кўнмай, шартномага имзо қўймасдан чиқиб кетдим. Орадан икки кун ўтиб, шаҳар прокуратурасидан қўнғироқ қилишди ва нима сабабдан 150 миллионни олмаётганлигимни сўрашди. Уларга бизнес лойиҳам 250 миллион сўмга тузилганлигини, гаровим ҳам 300 миллиондан ортиққа тортишини айтдим. Прокурор эса «Қудратбек билан гаплашдим, ҳозир 150 миллионни олиб туринг. Қолганини ҳам тез кунларда чиқариб беришаркан», деди. Шу дамда «Демак, Қудратбек прокурорга ваъда берган бўлса, қолган 50 миллионни ҳам қисқа фурсатда олар эканман-да», деган фикр туғилди ва шартномага рози бўлдим. Ўшанда банк раҳбари «Қолган маблағни хотинингиз номига истеъмол кредити тарзида чиқариб берамиз» деганди. 20 февраль санасида 150 миллион сўм кредит чиқди. Усталар келиб, ишни бошлашди. Айтилганидек, хотиним ва синглим номига ҳужжат тайёрлаб, амалиёт бошқармаси ходими Дилшодбек Сатторовга топширдим. Кунлар ўтаяпти ҳамки, 50 миллиондан дарак йўқ. Бир оёғим банкда бўлди. Ана берамиз, мана берамиз билан уч ой ўтди. Орада беш марта мониторинг қилишди.

    Май ойида Марказий банк раиси Муллажонов оламдан ўтгани, унинг ўрнига янги раис тайинланаётганини баҳона қилишди. Шу тариқа 150 миллион сўмнинг олти ойлик имтиёзли даври ҳам тугади. Аммо 50 миллионни беришмади. 25 август куни 4–5 нафар банк ходими келиб, 7 миллион 800 минг сўм қарзим борлигини айтишди. Улардан имтиёзли давр 20 августда тугаган бўлса, қанақасига беш кун ичида бунча қарз мавжуд бўлишини сўрадим. Улар имтиёзли давр беш ойга берилганлигини таъкидлашди. Аслида эса менга бу даврни олти ой дейишганди. Хуллас, қарзим ортиб боргани боис банк мени яна судга берди. Суд жараёни эса 2018 йил мартида бўлиб ўтди. Судьялар оилавий аҳволимни тўғри тушуниб, банкдагиларга ўзаро келишишимизни таклиф қилишди. Бироқ банк мен билан келишмай, даъвосини қайтиб олмади. Суд ҳукмидан қониқмай, ариза бердим. Августда суд иши қайта кўриб чиқилди. Лекин бу сафар ҳам ҳеч нарса ўзгармай, ҳукм ўз кучида қолди.

    «Бир хил жавоб эшитишдан чарчадик»

    Шундан бери мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади. Президент виртуал қабулхонасига, Бош прокуратура, вилоят халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли мутасаддиларга ёрдам беришларини сўраб, хат йўлладик. Барчасидан бир хил жавоб келди: сизнинг мурожаатингиз ижобий ҳал этилади. Очиғи, бир хил жавоб эшитиб ҳам чарчадик.

    Фото: «Дарё»

    2018 йилнинг июнь ойида Бош вазирга мурожаат хати ёздим. 6 сентябрда «Микрокредитбанк»нинг Бош офисида ишлайдиган Умиджон Ҳажақулов исмли ходим уч-тўрт нафар кадрлар билан келди. У йигитга ҳам бошимдан ўтказган барча воқеаларни ҳикоя қилдим. У иккинчи ва учинчи қаватдаги 10 та хонада чиндан фаолият юритилмаётганлигини кўриб, атрофлича танишиб чиқди. Андижонлик вакиллар олдида «Бу аканинг лойиҳаси охирига етишига чиндан пул етмай қолган. 9 нафар фарзанди бор экан. Пулларни мақсадли ишлатган ва яна қўшимча кредит бериш керак», деди. Аммо шундан кейин ҳам ҳеч қандай ижобий ўзгариш юз бермади. Ноябрь ойи сўнгида банкнинг ишонч телефонига яна алоқага чиқдим. Бир неча кун ўтгач, Дилшодбек исмли куратор бошчилигида яна бир гуруҳ ходимлар келди. Улар ҳам фаолиятим ва шахсий ҳаётимни чуқур ўрганди. Мақсадларимни айтдим. Нажот қўлини чўзишларини сўраб, кўнглимни ёрдим. Улар ҳам бу масала юзасидан бир фикрга келишларини билдирди. Лекин ҳолат яна ўша-ўша.

    Тўғри, айланма маблағ бўлмай, фаолиятим тўхтаб турибди. Аммо банк менга 50 миллионни берганида, ҳозир қийин вазиятда кун кўрмаётган бўлардим. Ошхонамиз ишлаб турибди, буни яширмайман. Лекин кунига 3 нафар ишчи билан топаётган даромадимиз солиқ ва коммунал тўловларга, ишчилар маошига сарфланяпти. Иккинчи ва учинчи қаватдаги хоналар эса ҳувиллаб ётибди. Агар банк яна қўшимча кредит ажратиб, ёрдам қўлини чўзса, ишчи ўринлар яратиб, Playstation қурилмаларини олиб келардим ва бепул Wi-Fi тизими ҳам ишга туширардим.

    Бинонинг 1-қаватидаги ошхона.

    Бинонинг 1-қаватидаги ошхона.
    Фото: «Дарё»

    «Қачонгача сарсон юрамиз?»

    Биз тадбиркор сўзларини эшитгач, унинг оилавий аҳволи билан танишиш мақсадида уйига бордик. Андижон шаҳридаги «Янги ҳаёт» маҳалласида истиқомат қилувчи Шукуржон Қодироҳуновнинг турмуш ўртоғи Насибахон Қодироҳунова ҳамда ўғил-қизлари бизни қарши олишди. Тадбиркор чиндан ҳам серфарзанд оила боши экан. Унинг тўққиз нафар — Шукрона, Шунқорбек, Шоҳидбек, Шукуфа, Шукура, Шонисо, Шаҳина, Шавқия ва Шайҳулло исмли 6 қиз ва 3 ўғли бўлиб, тўнғичи ҳудуддаги 28-умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқиркан. Ундан кейинги яна тўрт фарзанд ҳам шу мактаб ўқувчилари, қолганлари эса ҳали кичкина. Насибахон Қодироҳунова айни пайтда ўнинчи фарзандига ҳам ҳомиладор. Уй бекасининг айтишича, шу пайтга қадар фарзандларининг бирортаси боғча нима эканлигини билмай, вояга етмоқда. Бир нафар фарзандига нафақа пули оларкан холос. Катталари турли спорт ва ижод турларига қизиқади, аммо уларни тўгаракларга юборишга моддий жиҳатдан қийинчилик мавжуд.

    Шукуржон Қодироҳунов рафиқаси ва болалари билан.

    Шукуржон Қодироҳунов рафиқаси ва болалари билан.
    Фото: «Дарё»

    — Ҳеч қачон бирор ташкилотга оилавий аҳволимизни яхшилашга ёрдам беришини сўраб, мурожаат этмаганмиз. Худо бизга шунча фарзанд берганига шукр ва уларни қийинчилик билан бўлса ҳам ўзимиз парваришлаяпмиз. Уйимизни кўриб турибсиз, буни қайнона-қайнотам қуришган. Аммо хўжайиним ягона ўғил бўлганлиги учун уйни тўлиқ таъмирлашга ҳали имкон топганимиз йўқ. Банкдагилар ўша 50 миллионни ўз вақтида беришганида, турмуш ўртоғим ишлари юришиб, ҳозир кредит фоизларини ҳам тўлаётган, уй-жойимизни ўнглаётган бўлардик. Банкдагилардан фарзандларимни боқ ёки чўнтагингдаги пулдан бер, демаяпмиз-ку. Давлатимиз томонидан тадбиркорларга берилиши керак бўлган маблағдан сўраяпмиз холос. Бизга яна имконият яратиб беришса бўлмайдими? Нега оилавий шароитимизни инобатга ҳам олмай, сарсон-саргардон қилишади? Ҳар куни эр-хотин шу масалада диққат бўлиб, ўйланамиз. Наҳотки, бирор амалдор инсоний жиҳатдан ҳолатимизни тушунмаса? Кун ўтган сари кредит фоизлари ортиб, қарзга ботиб кетяпмиз. Мени шу кўп ўйлантиради. Илтимос ушбу масалада ёрдам беринглар.

    «Ҳақиқатдан ёрдамга муҳтож»

    Мансурбек Баҳромов, «Янги ҳаёт» МФЙ раиси:

    — Ушбу ҳудудда олти йилдан бери фаолият юритаман. Маҳалламизда 481 та хонадон бўлиб, аҳоли сони 3150 нафарни ташкил қилади. Шукуржон ва унинг оиласини кўп йиллардан буён яхши биламан. Ўтган йили банкдан кредит олишда қийналаётгани ҳақида куюниб гапирганди. Шундан сўнг унинг фаолияти билан танишдим. Ҳақиқатдан икки йилдан бери кредит масаласи борлиги боис иши юришмай турибди. Тўққиз фарзанднинг отаси ва ёрдамга муҳтож жуда. Оиласида фақат унинг ўзи ишлаб, даромад топади.

    Фото: «Дарё»

    «Қонундан четга чиқмаймиз»

    Суриштирув давомида «Микрокредитбанк» АТБ Андижон вилояти филиали раиси Ойбек Исақов билан ҳам суҳбатлашиб, унинг мазкур масаладаги фикрларига қулоқ тутдик.

    — Ушбу филиални 2013 йилдан бери бошқараман. 2016–2018 йиллар Банк молия академиясида ўқишда бўлганимда менинг ўрнимда вақтинча бошқарувчи вазифасини Қудратбек Мамадалиев бажарган. Тадбиркорга 150 миллион сўм кредит ҳам Қудратбек ишлаган даврда чиқарилган. Тадбиркор бизнес режасида 200 миллион беришни сўраб мурожаат қилганида, амалиёт бошқармаси ходимлари 150 миллион бера олиши ва бизнес режада кўрсатилган суммани ҳам шунча ёзиш лозимлиги боис уни Шукуржон Қодироҳуновга қайтариб беришган. Лекин ҳужжатлар ичида бизнес режа йўқ. Кредит шарномасида 150 миллион сўм кўрсатилган. Аввалги раҳбар ва тадбиркор ўртасидаги гап-сўзларга сиз ҳам, мен ҳам гувоҳ бўлмаганмиз. Ҳозир Қудратбек Мамадалиев ҳам, амалиёт бўлимининг ўша пайтдаги раҳбари ҳам банкимизда фаолият юритмаяпти. Уларнинг қаердалиги ҳам бизга номаълум. Тадбиркор корхонасини бориб кўрганман. Аммо муаммоли кредит устига кредит берилмайди. Биз бу инсоннинг оилавий авҳолини тўғри тушуниб, ҳеч бўлмаса фоиз ва пеняларни тўласагина, сўнг қўшимча кредит чиқариш таклифини билдирдик. Лекин бунга рози бўлмади. Агар банк ва мижоз ўртасида тузилган ҳужжатда 200 миллион сўм ёзилганида, тадбиркор ҳақ бўларди ва 50 миллионни аллақачон оларди. Биз ҳам қонундан четга чиқмаган ҳолда иш юритамиз.

    «Бизнес-режамни банкдагилар йўқ қилишган»

    Шукуржон Қодироҳунов, тадбиркор:

    — Тўғри, банк раҳбарияти олган 150 миллион сўм кредитимнинг фоиз ва пеняларини тўласам, кейин қўшимча кредит беришларини айтган. Аммо ўша фоизларни қайтариш учун ҳам менда маблағ бўлиши керак-ку. Машина ёки қўшимча ер майдоним, дўконларим бўлганида ўша пайтдаёқ сотиб, 150 миллионни узардим. Сарсон юриш менга ҳам ҳавас эмас. Бизнес-режани банк ходимларининг ўзи йўқ қилиб юборган. Мен улардан ҳеч қачон бизнес-режамни қайтариб олмаганман. Кейин кредит шартномасида мени уйланмаган, деб ёзишган. Кўриб турганингиздек, оилали ва тўққиз фарзанднинг отасиман. Шунингдек, ҳар гал биноимни қурилиши тугалланмаган ошхона биноси сифатида гаровга қўйганман. Уларнинг ўзи шундай деб ёзадию, сўнг менга айланма маблағ йўқлигини рўкач қилишади. Буни қандай тушуниш мумкин? Ҳозир гаровга қўйган уч қаватли биноим 75 фоиздан ҳисобалаганда ҳам 313 миллион сўмни ташкил этади. Банк масъуллари нега бизга бундай муомалада бўлишаётганидан очиғи ҳайронман. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложи бор-ку. Мени озгина қўллаб-қувватлаб, кредит ажратишса, ишларим юришиб кетарди. Банкдаги қарзларимни ҳам қисқа вақтда тўлардим.

    Шукуржон Қодироҳуновнинг уйи.

    Шукуржон Қодироҳуновнинг уйи.
    Фото: «Дарё»

    Шукуржон Қодироҳуновнинг уйи.

    Шукуржон Қодироҳуновнинг уйи.
    Фото: «Дарё»

    Шукуржон Қодироҳуновнинг уйи.

    Шукуржон Қодироҳуновнинг уйи.
    Фото: «Дарё»

    Қарзни ундириш билан МИБ шуғулланмоқда

    Ушбу мурожаат бўйича «Микрокредитбанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Т.Атамуродов имзоси билан жавоб хати келди. Унда ҳақиқатдан тадбиркорга кафе ва Playstation ўйингоҳини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш мақсадида 36 ой муддатга йиллик 18 фоиз устама асосида 2017 йил 14 февралдаги 569-сонли кредит шартномасига асосан 150 миллион сўм маблағ ажратилганлиги қайд этилган. Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ижро варақаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига 2018 йилнинг 6 июлида қабул қилинганлиги ва бугунги кунда ижро ишлари олиб борилаётганлиги ҳам таъкидланган. Қарздор «Шукрона Шунқор Шоҳид» хусусий корхонаси фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2018 йил 16 мартдаги ажримидан норози бўлган тақдирда, суднинг юқори инстанциясига шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳам маълум қилинган.

    Мазкур масала ва унда билдирилган фикр-мулоҳазалардан ҳар ким турлича хулоса чиқариши мумкин.

    05.03.2019, 20:10   Изоҳ (0)   52482
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир қизни Дубайга фоҳишаликка олиб кетаётган аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди

    05.03.2019, 20:06

    Тошкент шаҳрида март ойида қандай тадбирлар ўтказилади?

    05.03.2019, 19:54

    6 март куни Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди

    05.03.2019, 19:41

    Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларига бориб ишлаган шифокорларга уй, машина, имтиёзли кредит берилади

    05.03.2019, 19:28

    Самарқандда газ идораси томонидан ҳисобланган 3,9 млн сўм қарздорлик асоссиз эканлиги аниқланди

    05.03.2019, 19:02

    Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб олиш тармоғини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    05.03.2019, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.