Тадбиркорлик фаолиятида шаффофликни ошириш учун Тошкентда бир қатор ишлар амалга оширилди, бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунинг натижасида ўтган йили пойтахтда «конвертларда» иш ҳақи олган 2,6 минг киши расмий равишда иш билан таъминланган.
«Ҳозир ушбу мутахассислар расман солиқ тўловчилардир, бу нафақат 2019 йилнинг биринчи чорагида бюджетни 810 миллион сўм билан тўлдиришга, балки ушбу шахсларнинг ижтимоий ҳимоясига ҳам ўз ҳиссасини қўшади», — дейилади хабарда.
Айни дамда Ўзбекистонда 5,8 миллион киши расмий иш билан таъминланган. Мамлакатнинг фаол аҳолиси 13,2 миллион киши бўлса, уларнинг ярмидан кўпи «конверт»да ойлик олади.
Изоҳ (0)