Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзгидромет» 3—6 март кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Ўзбекистон овози»

Фото: «Ўзбекистон овози»

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 мартда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси 3о совуқ  — 2о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 4 мартда кечаси 3о совуқ-2о илиқ, кундузи 8-13о илиқ, 5 мартда кечаси 2-7о совуқ, кундузи 8-13о илиқ, 6 мартда кечаси 0-5о совуқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 4 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 8-13о илиқ, 5-6 мартда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 3 мартда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 4 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-4 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 5 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 8-13о илиқ, 6 мартда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 4 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-4 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 5 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 8-13о илиқ, 6 мартда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 4 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8о илиқ, кундузи 3-4 мартда 13-18о илиқ, 5-6 мартда 11-16о илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 мартда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 4 ва 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 5 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5о илиқ, кундузи 8-13о илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 3-5 мартда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 6 мартда ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-4 март-да кечаси 0-5о совуқ, кундузи 3-8о илиқ бўлади, 5-6 мартда кечаси 3-8о совуқгача пасаяди, кундузи 0-5о илиқ бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади