Ўзбекистондаги энг катта, муддатли тўловга маъиший техника дўконлари - Texnomart аёлларни қўллаб-қувватлайди ва 8 март куни чангютгич, дазмол, кир ювиш машиналари каби маиший техникаларни сотишдан бош тортади.
Texnomart аёлларни ўзига хос бўлган совға билан ҳайрон қолдиришни таклиф этади: телефон, планшет, ноутбук ёки бошқа шахсан фойдаланадиган маҳсулотлар.
Биз ҳар йили 8 мартда айнан маиший бўлган: дазмоллар, чойнаклар, чангютгичлар каби техникалар сотувда этакчи ўринларни эгаллашини кўрамиз. Албатта улар кундалик ҳаётда зарур бўлган нарсалар, лекин гўзал аёлларнинг ажойиб байрамлари учун ҳеч ҳам совға эмас.
Биз Texnomart’да 8 март куни ҳар бир аёл учун шахсан совға олиниши керак деб ҳисоблаймиз. Биз умумий вазиятни ўзгартира олмаслигимизни тушунамиз, аммо миллий бренд сифатида биз ижтимоий муҳим мавзуларни кўтаришга мажбурмиз.
Texnomart компанияси.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)