УЕФА тартиб-интизом қўмитаси «Реал» сардори Серхио Рамос иши бўйича қарор қабул қилди.
Рамос иккита ўйинга дисквалификация қилинди. Шундай қилиб, Рамос Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг «Аякс»га қарши кечадиган жавоб учрашувини ҳамда «Реал» мусобақанинг чорак финалига чиқадиган бўлса, мазкур босқичнинг дастлабки ўйинини ўтказиб юборади.
Испаниялик футболчи Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг «Аякс»га қарши кечган дастлабки учрашувида сариқ карточка билан жазоланган эди (2:1). УЕФА футболчи мусобақанинг чорак финали олдидан карточкалардан ҳоли бўлиш учун атайлаб қўполлик қилди, деб топди ва шундай қарорга келди.
Рамос, шунингдек, 1500 евро миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Агар шундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, Рамос яна битта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)