1 март, жума куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 26-тур баҳсларига старт берилади.
Турнинг дастлабки ўйинида Лучано Спалетти қўл остидаги Миланнинг «Интер» клуби сафарда «Кальяри» меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.
2 март, шанба куни мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган Женнаро Гаттузо бошлиқ «Милан» жамоаси «Сан Сиро»да «Сассуоло»ни синовдан ўтказади. Беллашувга 22:00 да старт берилади.
Шу куни тур марказий ўйинларидан бири Римда кечади. Рим дербисида «Лацио» клуби «Рома» жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин тунги вақт билан 00:30 да бошланиши белгиланган.
Турнинг сўнгги баҳсида мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган Туриннинг «Ювентус» клуби меҳмонда Карло Анчелотти бошлиқ «Наполи» билан жанг қилади. Тўқнашув 00:30 да бошланади.
25-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
А Серия
26-тур баҳслари
1 март, жума
«Кальяри»—«Интер» 00:30
2 март, шанба«Эмполи»—«Парма» 19:00
«Милан»—«Сассуоло» 22:00
«Лацио»—«Рома» 00:30
3 март, якшанба«Торино»—«Кьево» 16:30
«Удинезе»—«Болонья» 19:00
СПАЛ—«Сампдория» 19:00
«Женоа»—«Фрозиноне» 19:00
«Аталанта»—«Фиорентина» 22:00
«Наполи»—«Ювентус» 00:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)