1 март, жума куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 24-тур баҳслари бошланади.
Турнинг дастлабки учрашувида мусобақа жадвалини бошқариб бораётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби меҳмонда «Аугсбург»ни синовдан ўтказади. Беллашувга Тошкент вақти билан соат 00:30 да старт берилади.
2 март, шанба куни турнинг марказий ўйини «Боруссия Парк» стадионида бўлиб ўтади. Унда Дитер Ҳекинг қўл остидаги «Боруссия Мюнхенгладбах» жамоаси Нико Ковач бошлиқ «Бавария» клуби билан курашга киришади. Тўқнашув 22:30 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» мусобақа жадвалида 51 очко тўплаган ҳолда иккинчи ҳамда «Боруссия Мюнхенгладбах» эса 43 очко билан 3-поғонада бормоқда.
23-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Бундеслига
24-тур баҳслари
1 март, жума
«Аугсбург»—«Боруссия Д» 00:30
2 март, шанба«Ньюрнберг»—«Лейпциг» 19:30
«Шальке-04»—«Фортуна Д» 19:30
«Ҳерта»—«Майнц» 19:30
«Айнтрахт Ф»—«Ҳоффенҳайм» 19:30
«Байер»—«Фрайбург» 19:30
«Боруссия М»—«Бавария» 22:30
3 март, якшанба«Штутгарт»—«Ҳанновер» 19:30
«Вольфсбург»—«Вердер» 22:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)