Америка ҳарбий хизматчилари террорчилар билан келишувлар натижасида, Суриядан 50 тонна олтин олиб чиқиб кетди, дея хабар беради «Корреспондент».
Қайд этилишича, жангарилар ўзида мавжуд 40 тонна олтинини хавфсизлиги эвазига бериб юборган. Яна 10 тонна олтин Америка жангарилари томонидан ИШИД жангариларнинг бошқа махфий жойларидан топилган.
Журналистларнинг сўзларига кўра, жангарилар олтинни Ироқ ва Сурия ҳудудидан босиб олган ҳамда Дайр-аз-Зордаги Баҳуз аҳоли яшаш пункти атрофига яширган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрида АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД устидан ғалабаси ҳамда мамлакатдан Америка ҳарбийларини олиб чиқиши ҳақида эълон қилган. Кейинроқ у икки минг нафар ҳарбийдан 400 нафари Сурияда қолишини айтган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)