«Фулҳэм» бош мураббийи Клаудио Раньери ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
«Фулҳэм» Англия премьер лига доирасида «Саутҳэмптон»га мағлуб бўлгандан сўнг (0:2) клуб раҳбарияти Раньери билан шартномани бекор қилди ва уни истеъфога чиқарди.
Раньери «Фулҳэм» собиқ мураббийи Славиша Ёканович клубни тарк этганидан сўнг 2018- йилнинг ноябрь ойидан Лондон клубини бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа АПЛда 16 та учрашув ўтказди ва 12 очко тўплади.
«Фулҳэм»ни эса жамоа собиқ ярим ҳимоячиси Скотт Паркер вақтинча бошқариб турадиган бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)