24 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз тумани Учқизил шаҳрида эркак Термиз тумани ҳокимияти биноси олдида ўзига ўт қўйиб юборди. Бу ҳақда Repost хабар берди.

Фото: Repost

Хабарда айтилишича, эркак тадбиркор бўлиб, у  кредитга олинган пуллар эвазига очган кафе жойлашган бино Термиз тумани ҳокимлиги томонидан бузиб ташланган.

Бино бузиб ташланишини билган эркак тушунтириш беришларини сўраб бир неча ой давомида туман ҳокимиятига мурожаат қилган, бироқ у ҳоким қабулига кира олмаган. Шу сабабли эркак туман ҳокимлиги биноси олдида ўзига ўт қўйиб юборган.

Бир неча даражадаги куйиш жароҳатлари олган эркак касалхонага ётқизилган.