Тошкентда 23 февраль куни ёш йигит Дархондаги 18 қаватли уйнинг 15-қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Repost хабар берди.
Йигит олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, воқеа 4-«б» уйда содир бўлган бўлиб, йигит подъездга соат 19:00 атрофида кирган. Тахминан бир соат ўтгач у балкондан сакраган.
Қайд этилишича, йигит 23 ёшда бўлиб, Тошкентнинг Юнусобод туманида яшаган.
Ҳодиса сабаблари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)