«Манчестер Сити» Puma компанияси билан ҳамкорликни бошлаганини эълон қилди.
Немис бренди Манчестер клубидан ташқари Австралия, Испания, Уругвай ва Хитой давлатларидаги City Football Group’нинг барча шўъба корхоналари учун ҳам техник ҳомийга аяланади.
Ҳозирда «Манчестер Сити»нинг спорт экипировкалари Nike томонидан тақдим этиб келинмоқда. Puma билан тузилган шартнома 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб кучга киради.
Puma’нинг маълум қилишича, бу компания тарихидаги энг катта келишув бўлади. Financial Times’нинг хабар беришича, мазкур келишувдан «шаҳарликлар» 10 йил ичида 600 миллион фунтга эга бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)