«Арсенал» ҳужумчиси Александр Ляказетт Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган баҳсда «Борнмут» дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди (5:1).
Франциялик Англия премьер лигасининг кетма-кет 5 та уй учрашувида гол урган Лондон клуби тарихидаги 5-футболчи бўлди. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Сўнгги бор ушбу натижага «Арсенал» собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси эришганди (2011/12 йилги мавсум).
Александр Ляказетт жорий мавсумда Англия чемпионатида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)