• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёшлар уйи қачон ўз эгаларига берилади?

    «Халқ сўзи» мухбири Дилшод Улуғмуродов ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда кузатилаётган муаммоларни тилга олди. Қуйида журналистнинг мақоласи тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Ёшлар — келажагимиз, юрт таянчи ҳамда ишончи, деймиз. Шу боис айни пайтда юртимизда ёш авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

    Ўқиш ва ишлашлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар эса уларни янги марралар сари ­ундаётгани бор гап. Бинобарин, ҳозирги кунда ўз билим ҳамда меҳнати билан юртимиз ­тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган йигит-қизларимиз ҳам талайгина. Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-­қувватлаш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар ­Маҳкамасининг 2017 йил 23 сентябрдаги «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эса уларнинг илм ҳамда меҳнат йўлида, умуман, ҳаётда муносиб ўрин топишлари учун ғоят муҳим ҳужжат бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Таҳририятимизга бир гуруҳ ёшлар номидан келган аризада худди шу масала, аниқроғи, уй-жой таъминоти масаласи кўтарилган. Аризада 2018 — 2021 йилларда мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш параметрлари тасдиқланган ҳолда, ўтган йили Тошкент шаҳрида 420 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши белгилангани, аммо ушбу уйлар барпо этилмагани, бу пайтга келиб, 2015 — 2017 йиллардан буён Тошкент шаҳрида Ёшлар уйлари қуриб, фойдаланишга топширилмаганлиги сабабли, ёшлар орасидан саралаб олинган номзодлар сони 630 нафарга етганлиги баён қилинади. Ваҳолонки, ушбу масала давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 26 октябрь куни Юнус­обод туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар юзасидан мажлис баёнида ҳам акс эттирилгани келтирилади.

    —Сергели туманидаги 21-болалар мусиқа мактабида бўлим ­бошлиғи вазифасида ишлайман, — дейди улардан бири ­Санъатжон ­Шарипов. — Ўзим Халқ таълими аълочисиман. 630 та ёш оилага берилган сертификатни олганлар қаторида мен ҳам борман. Ижтимоий ҳаётда ютуққа эришган ёшлардан бири сифатида Сергели туманининг «Чоштепа» МФЙ ҳудудидан уй ­олмоқчиман. Чунки сертификатда айнан шу маҳалла кўрсатилган. ­Лекин шу кунгача уйдан дарак йўқ. Шу боис бир неча бор масъул ­ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўляпмиз...

    Қисқаси, мазкур ёшларнинг қай бири билан суҳбатлашманг, шу саволни ўртага ташлашмоқда: бизга қачон ва қаердан уй берилади? Чунки улар бу масалада Ўзбекистон ёшлар иттифоқида бир неча бор бўлишганда, уйнинг қачон топширилиши-ю, қаердан берилиши ­хусусида аниқ жавоб олишолмаганини таъкидлашмоқда. Шу боис мазкур тушунарсиз ҳолатга жавоб олишни исташяпти.

    Хўш, бунга мутасаддилар нима дейди? Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига мурожаат қилиб, унинг юридик хизмат ­бўлими мудири ­Баҳром Илҳомжоновнинг фикрларига қулоқ тутдик.

    — Ушбу масаладан хабаримиз бор, — дейди суҳбатдошимиз. — Бу бўйича биз 2018 йил июнь ойи­да Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилганимизда, улар томонидан Ёшлар уйи учун ажратилган квота ва лимит 2017 йилда ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига имтиёзли ипотека кредити асосида берилгани маълум қилинди. Бу ҳам мақсадсиз эмас, албатта.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 2018 йил июль ойида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилиниб, Сергели туманида 420 та квартирали кўп қаватли уй қурилиши белгиланди. Айни пайт­да улар барпо этилмоқда. Қолаверса, бу уйлар қурилиши сентябр ва октябр ойларида бошланганлиги боис тугалланиши май июнь ойларига белгиланган. Бу 2018 йил ҳисобидан. Бундан ташқари, Президентимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги ­қарори асосида жорий йил учун яна 420 та уй қурилиши белгиланганди. Ҳозир мазкур уйлар қурилиши ҳам бошланган. Бу жорий йилда 2018-2019 йиллар ҳисобидан мамлакат ижтимоий ҳаётида алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга 840 та уй қурилиши режалаштириляпти, деганидир. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 3 декабрдаги «Тошкент шаҳрида қуриб битказиладиган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар тақсимотини самарали ташкил этишга қаратилган қўшимча чоралар ҳақида»ги фармойишининг биринчи иловасига мувофиқ, Сергели тумани 8-қурилиш майдонидан 2 та (84 та квартира, 29-30 рақамли) ва 9-қурилиш майдонидан 8 та (336 та квартира, 9, 10, 18, 19, 34, 55, 72, 73-рақамли) уйлар, иккинчи иловаси билан эса 8-қурилиш майдонидан 10 та (72 — 81 рақамли) яна 420 та квартира ажратилиши белгиланган. Демак, бу йил Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жами кўп қаватли уйлар квартираларининг 840 таси Ёшлар уйи сифатида ­мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларга ­топширилади.

    Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, уйларни қуриб битириш муддати, уларнинг сифати қандай, деган саволларга жавоб бериш бизнинг ваколатимизга кирмайди. Бу ҳолат инобатга олиниши керак. Навбатда турган ёш оилаларнинг ҳам бу уйдан оламан, бунисидан олмайман, дейишга ҳаққи йўқ. Сабаби Ёшлар уйлари Президентимиз томонидан қабул қилинадиган қарорлар асосида барпо этилади. Айни пайтда қурилаётган уйлар юқорида айтиб ўтганимиздек, саккизинчи ва тўққизинчи қурилиш майдонида. Ёшлар айтяптики, ­уйимиз «Чоштепа» МФЙ ҳудудида бўлиши керак.

    — Чиндан ҳам, уларнинг қўлидаги сертификатларда айнан «Чоштепа» МФЙ ҳудуди кўрсатилган-ку, бунга нима дейсиз?

    — Ёш оилаларга Ёшлар уйи сифатида режалаштирилган уй-жойлар мазкур қурилиш майдони ҳудудида қурилиши кўзда тутилган эди.

    Бироқ «Чоштепа» МФЙ ҳудудида бугунги кунда қуриб битказилган уйлар хусусий тадбиркорлар томонидан бунёд этилган. Шунга қарамасдан юқорида қайд этганимиздек, ­дастлабки 150 ёш оила айнан «Чоштепа» МФЙ ҳудудида қуриб битказилган уй-жойларга кўчиб ўтади.

    Бу масалада биз, албатта, вазиятни тушуниб, узоқ муддат уй-жойлар топширилишини кутаётган ёш оилаларни қўллаб-қувватлагани учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Молия вазирлигига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

    Ваҳолонки, бу Ёшлар уйлари эмас. Ўз навбатида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Давлат дастури асосида белгилаб берилган уйларга тавсиянома беради. Шартнома тузилгач, биз олдиндан уйларнинг бошланғич тўлови, яъни 25 фоизини тўлаб берамиз. Бу — бизнинг мажбуриятимиз. Давлат дастуридан ташқарига чиқишга бизнинг ҳам ҳуқуқимиз йўқ.

    Лекин шу ўринда қайд этиш ­керакки, яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқига Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакат ижтимоий ҳаётида фаоллик кўрсатган ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Чоштепа» МФЙ ҳудудидан уларга уй ажратиш учун рўйхатни шакллантириш ва ўрнатилган ­тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш бўйича топшириқ хати келиб тушди. Шунга мувофиқ, 2019 йил 31 январь куни Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ўша 630 нафар номзод орасидан рўйхатда турган ­дастлабки 150 ёш оиланинг рўй­хати тасдиқланиб, ҳокимликка ­юборилди. Бугунги кунда бунинг учун ­кредит ресурси ажратилган.

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши 150 ёш оиланинг Ёшлар уйини сотиб олиш учун дастлабки бадал тўловларини, яъни 9 779 828 850 (тўққиз миллиард етти юз етмиш тўққиз миллион саккиз юз йигирма саккиз минг саккиз юз эллик) сўм пул маблағини жорий йилнинг 5 февраль санасида ўрнатилган тартибда тегишли ҳисоб рақамга ўтказиб берди. Ҳозирги кунда ёш оилалар билан дастлабки уч томонлама олди-сотди шартномалари тузилиши бошланди.

    Бугунги вазият шу.

    — Дастлабки, яъни 150 ёш оиланинг рўйхати ­нимага асосланиб шакллантирилган?

    — Бунда ёш оилаларнинг Ўзбе­кистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Республика ­комиссияси томонидан ҳисобга қўйилганлик кетма-кетлигига алоҳида эътибор қаратилган. Яъни ким олдинроқ ҳужжат топширган ва ҳисобга (навбатга) қўйилган бўлса, улар мазкур рўйхатга киритилган. Бу рўйхатга 2014 — 2016 йилларда ҳужжат топшириб, ҳисобда турган ёш оилалар киритилган. Жараёнда уларнинг орасидан вакиллар ҳам сайладик. Улар жамоатчилик назоратчиси сифатида иштирок этишди.

    Шу ўринда қолган 480 та оилачи, деган савол туғилиши мумкин. Мутахассиснинг таъкидлашича, жорий йилда ёшлар учун 840 та ­хонадон қурилмоқда. Бу 2018—2019 йил дастури бўйича май июнь июль ойларига белгиланган ишлар. Ёшлар иттифоқи 480 нафар ёш оилага ҳам худди шу «Чоштепа» МФЙ ҳудудидан уй берилишини истисно қилмаяпти. Демак, уларни шу йилнинг ўзида жойлаштириш имконияти мавжуд. Молия вазирлиги томонидан 75 фоиз ­кредит ресурси топиб берилса, Ёшлар иттифоқи бошланғич тўловни амалга оширишга тайёр.

    Вазиятни ҳокимлик қандай изоҳлайди?

    — «Чоштепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3 996 хонадонли 66 та уй қурилиши керак, — дейди Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров. — Уйларни барпо этиш кетма-кетлиги бўйича оладиган бўлсак, бугунги кунга келиб, бу ерда 21 уй битган. Бу — биринчи бос­қич уйлари. Март ойи охири ва апрель ойи бошларида иккинчи босқич уйлари қурилиши якунланса, учинчи босқич уйлари бунёдкорлик ишлари якунланиши июнь ­ойига тўғри ­келади.

    Айни пайтда чиқарилган тақсимотда ­дастлабки босқичда 150 та ёш оиланинг 80 таси уй билан таъминланиши назарда тутилмоқда. Чунки ушбу уйлар 6 та контингент, яъни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, ­Президент Админис­трацияси, ­Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, ёш оилалар ҳамда оғир шароитда яшаётган, имконияти чекланган, ногиронлиги бор инсонларга тақдим этиляпти. Хуллас, уйлар шу тоифаларга тенг тақсимланганда, бир ва икки хонали хонадонларда муаммо йўқ. Улар етарли. Лекин биринчи бос­қичда оладиганлар учун уч хонали хонадонлар етишмовчилиги вужудга келмоқда. Сабаби депутатлар, ­Сенат аъзоларининг ёши катта. Фарзандлари сони, жинсидан келиб чиққанда, уч хоналига талаб юқори бўлди. Аслида, ёш оилаларда икки хоналига эҳтиёж кўп бўлади, деб ўйлагандик. Бироқ ёш оилалар ичида ҳам икки, уч, ҳаттоки, тўрт нафар фарзандлилар ҳам бўлганлиги учун 150 танинг ичида бор-йўғи 30 тасида икки хоналига эҳтиёж борлиги маълум бўлди. Уч хонали уй топиб беролмаганимиз нуқтаи назаридан қайта тақ­симот қилинди. Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёшларни ҳудудга олиб бориб уйлар кўрсатилганда, ҳали тақсимот қилинмаган эди.

    Аслида, муаммо қаердан келиб чиққан эди? Гап шундаки, шаҳар ҳокимлиги собиқ раҳбарияти томонидан қилинган тақсимот туфайли ёш оилаларга мўлжалланган 420 та хонадон бошқа контингентга берилган. Яъни пойтахтимизнинг бошқа туманларидаги имконияти чекланган аҳоли вакилларига. ­Натижада ёш оилалар уйларини кутиб қолди. Шу боис ҳокимлигимиз томонидан мазкур маҳаллада қурилаётган уйларни ёш оилага бериш тўғрисида раҳбариятга таклиф билан чиқилганди. Ва таклиф маъқулланганди. Лекин ўша пайтда Молия вазирлиги томонидан бунга маблағ топиб бериш масаласи пайдо ­бўлади, деб ўйламагандик. Лекин шу муаммо пайдо бўлди.

    Бундан ташқари, ёш оилалар учун мўлжалланган 420 та хонадоннинг бериб юборилганлиги хусусида Ҳукуматга хат билан мурожаат ­қилганимизда, Чоштепа ҳудудига яқин жойда бу йилга мўлжалланган 420 тадан ташқари, яна 420 та хонадон қўшиб берилди. Ҳозир мазкур ёшларга мўлжалланган 840 та хонадонли уйлар қурилиши давом этмоқда. Яъни Ҳукумат томонидан ҳам вазият тўғрилаб қўйилди. Биз ҳам ҳокимлик томонидан қўшимча 630 та хонадон ажратдик. Яъни ёшларнинг кўнгли ўксимасин, кутганлиги ўрнини компенсация қилиш нуқтаи назаридан.

    Ёшларимизни эшитадиган бўлсак, тўғри, уларга яна бир марта кўчишинг сал кечикади, дейиш оғир ботиши, табиий ҳолат. Бу билан ўзимизни оқлаш ниятимиз йўқ. Лекин вазият шунақаки, ҳозир мўлжалланган контингентга тенг тақсимлашга ҳокимлик ҳам мажбур. Кўпчилик ўйлаяптики, уй берилмас экан, олиб қўйилар экан, деб. Бу ҳақда ҳеч қанақа гап бўлиши мумкин эмас. Ҳаммаси берилади. Фақат маълум бир муддат фарқи билан.

    Айтиб ўтганимиздек, дастлабки босқичда 80 та ёш оила, кейин, яъни апрель ойида 70 та ёш оила уй ­билан таъминланади. Албатта, бунда аввалги тақсимотдаги хонадон рақамлари ўзгариши мумкин.

    Учинчи босқич бўйича айнан «Чоштепа» МФЙ ҳудудида 480 та оилага уй берилиши ­Молия вазирлиги томонидан молиявий манба топилишига боғлиқ. Шу билан бирга, мазкур ёшлар учун юқорида келтирилган, қурилиши давом ­этаётган 840 та хонадоннинг молиявий манбаси аниқ. Ушбу уйларни ёш оилаларга бериш учун ҳеч ­қандай муаммо мавжуд эмас. Қурилиш якунланиши билан Ўзбекистон ёшлар ­иттифоқи тавсиясига кўра, мазкур уйлар ўз эгаларига топширилади.

    Суҳбатдошларимизнинг фикрларидан англаш мумкинки, бу ­борадаги ишларга киришилмоқда. Биз ҳам ёшларимиз бот-бот ­таъкидлаётганидек, ўз уйига, ўз «Ватани»га жорий йилда эга ­бўлишларига умид қилиб қоламиз.

     

    27.02.2019, 13:08   Изоҳ (0)   15144
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     Самарқанд шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

    27.02.2019, 12:56

    Покистон — Ҳиндистон можароси яна 2 та самолётнинг Ўзбекистонда тўхташига сабаб бўлди

    27.02.2019, 12:45

    Ғузорликлар электрга пул тўлаш учун бир кунлаб вақт сарфлаётганидан шикоят қилмоқда

    27.02.2019, 12:40

    Файзулла Қосимов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

    27.02.2019, 12:37

    Ҳиндистон—Покистон можароси туфайли Тошкент-Амритсар йўналишида учган Boeing самолёти Тошкентга қайтмоқда

    27.02.2019, 12:23

    Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли кондан 814 кг руда тошларини ўғирлаган шахслар ушланди

    27.02.2019, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги даъволар рад этилди

    Дунё | 10 июн, 00:27

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:50

    “Дарё” дайжести: 9 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:38

    Трамп Калифорния губернаторини ҳибсга олишга рухсат бериши мумкинлигини айтди 

    Дунё | 9 июн, 23:30

    Италияда ишхонасидан 150 минг евролик олтинни сочига яшириб олиб чиққан эркак ушланди

    Дунё | 9 июн, 23:15

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди

    Дунё | 9 июн, 23:05

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:00

    Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 22:50

    Мексика президенти Лос-Анжелесдаги тартибсизликларни қоралади

    Дунё | 9 июн, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.