Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британиянинг Россиядаги элчиси Лори Бристоу Солсбери шаҳрида заҳарланган МРБнинг собиқ ходими Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг тирик эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.

Сергей ва Юлия Скрипал.

Сергей ва Юлия Скрипал.
Фото: SkyNews

«Мен уларнинг тирик эканини тасдиқлашим мумкин. Россия элчихонасининг Скрипаллар билан учрашиш талаби уларга етказилганини тасдиқлай оламан», — деган у.

Шу билан биргаликда, элчи Скрипаллар россиялик расмийлар билан учрашишни хоҳламаслигини тушуниш қийин эмаслигини таъкидлаган.

«Уларни асаб тизимини зарарловчи модда ёрдамида ўлдирмоқчи бўлишди. Бизнинг вазифамиз уларни ҳимоя қилиш», — деган Лори Бристоу.

Шунга қарамай, агар Скрипаллар Россия вакиллари билан учрашишни хоҳласа, уларга бундай имконият берилишини таъсдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз Россия собиқ агенти Сергей Скрипал ва унинг қизи Британиянинг Солсбери шаҳрида 2018 йил 4 март куни заҳарланган эди. Содир бўлган воқеада Лондон Россия махсус хизматини айблаган. Москва эса ўзига қаратилган айбловни рад этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)