АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукуматига қарши янги санкциялар жорий этади, дея хабар беради «Эхо Москви».
«Биз улар ўғирланган ҳар бир долларни топамиз ва бу пулларни Венесуэла халқига қайтариб берамиз», — деди вице-президент Майк Пенс.Колумбия пойтахтида ўтказилган учрашувда у минтақадаги мамлакатларни Венесуэла давлат нефть компаниясининг ҳисобларини музлатишга ва мамлакат активларини қатор мамлакатлар Венесуэла президенти сифатида тан олган мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо назоратига ўтказишга чақирган.
Изоҳ (0)