Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳукумат қарори билан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Фото: Norma

Фото: Norma

Низомга мувофиқ, Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифаси Халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаларини қуриш учун маблағ жамлаш ҳисобланади.

Бошқарув кенгаши жамғарманинг юқори органи ҳисобланади, жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ижро органи ҳисобланади.

Дирекция ҳар йили навбатдаги йил учун жамғарманинг даромадлари прогноз режасини тасдиқлайди.

Жамғарма маблағларидан мактаблар қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек, мактабларни жиҳозлаш учун фойдаланилади.

Республика мақсадли китоб жамғармасининг асосий вазифаси мактабларнинг кутубхона жамғармалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган бюджет маблағлари ва ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари, дарсликларнинг ижара тўловини жамлаш ва улардан самарали фойдаланиш ҳисобланади.

Васийлик кенгаши жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади ҳамда унинг таркиби ҳукумат томонидан тасдиқланади.

Жамғарма қуйидагилар учун дарсликлар етказиб беришга маблағ ажратади:биринчи синф ўқувчилари учун;

«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернетларнинг ўқувчилари учун;

ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар учун;

ижара асосида бериш учун;

ўқитувчилар учун.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Грета Тунберг тўртинчи бор тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди
Маҳаллий
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль