Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Лестер» бош мураббийи Клод Пюэль ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

57 ёшли мутахассис билан бирга унинг ёрдамчиси Жеки Бонневей ҳам ишдан кетди.

«Лестер» раҳбариятининг таъкидлашича, клуб янги бош мураббий изламоқда.

Айни дамда мураббийлар Майк Стоуэлл ва Адам Седлер жамоани келгуси ойинларга тайёрлаб боради.

Пюэль «Лестер»ни 2017 йилнинг октябрь ойидан буён бошқариб келаётган эди. Сўнгги ўйинда «тулкилар» унинг қўл остида «Кристал Пэлас»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва барча мусобақаларни ҳисоблаганда жамоанинг ғалабасиз серияси 7 та учрашувга етди.

АПЛ 27-туридан сўнг клуб 32 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 12-ўринни банд қилиб турибди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди