Хавфли Bd замбуруғи дунё бўйича тарқалишда давом этса, бақа ва қурбақалар ер юзидан бутунлай йўқолиб кетиши мумкин. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Олимлар Bd — замбуруғнинг янги турини аниқлагандан буён ташвишланмоқда. У норасман «амфибия вабоси» деб аталмоқда. Замбуруғни юқтириб олган барча бақа ва қурбақалар ҳалок бўлаётганлиги таъкидланмоқда.
Ўтказилган тадқиқотлар ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчиларнинг хасталиги манбалари Шарқий Осиёдан бошланишини кўрсатди. Олимларнинг маълум қилишича, 1970 йиллардан буён Bd замбуруғини юқтириб олган бақаларнинг 200 дан ортиқ тури йўқолиб кетган.
Олимлар бақаларни дунё бўйича ташиш давом этса, улар яқин вақт ичида қирилиб кетишини билдирди.
Изоҳ (0)