Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро А.И. маҳалладоши фуқаро Д.М.ни алдаб, унинг ўғли Ш.Р.ни Самарқанд давлат университетининг жисмоний маданият факультетига ўқишга киритишни ваъда қилиб ишончига кирган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади ЎзА.
Бу «кўмак» учун А.И. Д.М.дан 2018 йилнинг июнь, июль ойларида 2 минг 700 АҚШ доллари ва 13 миллион 200 минг сўм пулларини олган. Бироқ келишилганидек ваъда бажарилмаган. Ш.Р. ўқишга киритилмаган, пуллар ҳам қайтарилмаган.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 19 февраль куни фуқаро Д.М. Пастдарғом тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилади. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)