Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 февраль оқшомида Катта Ҳирмонтепа маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи фуқароларнинг шикоятларига жавобан Чилонзор тумани Ички ишлар бошқармасининг профилактика инспектори етиб келган, дея хабар беради ИИББ матбуот хизмати.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Аҳоли қўшни уйда таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар устидан шикоят қилиб, улар томонидан қурилиш чиқиндилари ўз вақтида тозаланмай, маҳаллий ҳудуд ифлослантираётгани айтилган. Илгари профилактика инспектори бир неча бор ишчиларни тозалик ва санитария тартибига риоя қилмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Бироқ Сурхондарё вилояти фуқаролари бўлган 32 ёшли Алишер Ҳ. ва 26 ёшли Абдуллахон Ҳ. хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган. Ҳозирда улар ҳибсга олинган.

Айни дамда ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар