«Дарё»нинг «Ўзбектелеком»даги манбаси хабар беришича, охирги суткаларда Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube видеосервиси Ўзбекистонда одатий режимда ишлай бошлаган.
Шу пайтгача улар нима сабабдан ишламаганлиги номаълумлигича қолмоқда.
Facebook ва YouTube Ўзбекистонда яхши ишлай бошлаганлиги, ҳаммаси жойига тушганлиги ҳақида изоҳ берилган бўлса-да, бундан кейинги вазиятни вақт кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2018 йилнинг сентябрь ойи бошида Facebook’дан фойдаланишда муаммолар юзага келганди, октябрь ойидан эса YouTube порталига ҳам ёрдамчи воситаларсиз кириб бўлмай қолганди.
Изоҳ (0)