Енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Жорж Сен-Пьердан у билан курашмасидан олдин MMA’ни тарк этмаслигини сўради.
«Кел, ноябрь ойида жанг ташкил этамиз. Шундан кейин фаолиятингни якунлашинг мумкин. Жангларингни кўриб улғайдим ва сени жуда ҳам ҳурмат қиламан. Москвада бўлган вақтингда буни сенга кўрсатиб берганимга ишонаман.
Ўз вақтининг энг буюк жангчиларидан бири билан октагонга кўтарилиш мен учун шараф. Кел, яхшиси енгил вазнда жанг қиламиз ёки мен вазнимни 5 фунтга оширишим ва ўрта вазнда жанг қилишим мумкин (72,6 кг).
Сен вазнни 155 ёки 160 фунт ва жойни танлашинг мумкин: Монреаль, Нью-Йорк, Москва ёки Абу Даби. Менга жанг бўладиган жой ўрнини юбор, дўстим», — деб ёзади Ҳабиб ўзининг Instagram саҳифасида.
Маълум бўлишича, бугун Жорж Сен-Пьер матбуот анжумани ўтказади, унда у фаолиятини тугатишини эълон қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)