Австралиянинг Квинсленд штати ҳукумати аҳолининг автомобиль рақамларига эмодзи смайликларини қўшишига рухсат берди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳозирча фақат кулиб турадиган беш хил эмодзидан фойдаланишга рухсат берилган.
Шунингдек, рақам учун ёзув танлаётганда белгилар сони бештадан ошиб кетмаслиги керак. Уларнинг учтаси ҳарф, иккитаси рақам бўлиши керак. Белгилар исталган тартибда ёзилиши мумкин.
Квинсленд аҳолиси март ойидан бошлаб шахсий рақамларга буюртма бериши мумкин.
https://www.instagram.com/p/BtuOePYA-8V/?utm_source=ig_embed
https://www.instagram.com/p/BuGC2biFn1E/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)