Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазнидаги ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг (16 та ғалаба, 14 та нокаут) навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 13 апрель куни Эргашевнинг 17-жанги ўтказилиши режалаштирилган. Беллашув Нью-Жерси штатининг Атлантик Сити шаҳридаги Боардwалк Ҳалл аренасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ҳозирча Эргашевнинг рақиби ким бўлиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги жангини 15 февраль куни америкалик Майкал Фоксга (19 та ғалаба, 1 та мағлубият) қарши ўтказиб, очколар бўйича ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)