19 февраль, сешанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқишда 3-саралаш босқич ўйинлари бўлиб ўтади.
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби БААнинг «Ал-Наср» жамоасига қарши майдонга тушади. Таъкидлаш жоиз, «Пахтакор» 12 февраль куни ўз майдонида Ироқнинг «Эйр Форс» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 3-саралаш босқичига чиққан эди.
Ўзбекистон Кубоги соҳиби Олмалиқнинг ОКМК клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Насср» жамоаси билан баҳсга киришади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов шогирдлари мусобақа 2-саралаш босқичида Тожикистоннинг «Истиқлол» клубини мағлуб этганди (4:2).
Осиё Чемпионлар Лигаси
3-саралаш босқичи
19 февраль, сешанба
«Ал-Наср»—«Пахтакор» 20:00
«Ал-Насср»—ОКМК 20:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)