«Манчестер Юнайтед» Англия Кубоги 1/8 финал босқичида «Челси» клубини сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бу «қизил иблислар»нинг 2012 йил октябрь ойидан буён «Стемфорд Бриж» стадионида эришган илк ғалабаси ҳисобланади, деб ёзади Squawka.
Ўшанда «Юнайтед» сер Алекс Фергюсон қўл остида «кўклар»ни меҳмонда 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. «Манкунианлар» орадан 7 йил ўтиб эса бу ишни Оле-Гуннар Сульшер қўл остида уддалади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)