Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Tesla компанияси электромобилларида салонда итлар учун қулай шароитлар яратишга мўлжалланган махсус Dog Mode режими пайдо бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Нашрга кўра, баъзан электромобил ишлаётганини аниқлаш анча мушкул. Бу эса автомобилда итлар бўлганида ва кондиционер ишлаётганини илғаш қийинчилик туғдирганида хавотир уйғотиши мумкин. Янги функция бу муаммони бартараф этади.

Мазкур функция авто эгалари илтимосига кўра ишлаб чиқилгани билдирилмоқда.

У туфайли салонда қулай ҳарорат сақланиб туради. Ўткинчилар ҳам машинада кондиционер ишлаб тургани ва салон ичидаги итдан хавотир олишга ҳожат йўқлигидан хабардор бўлади.

Бундай функция узоқ вақтга етади. Агар электромобил батареяси қувватланиш даражаси 20 фоиздан пасайса, бу ҳақда смартфонга тегишли огоҳлантириш юборилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар