«Барселона» клуби Испания чемпионатида «Вальядолид» билан кечган баҳсда ҳужумчи Лионель Мессининг пенальтидан киритган голи эвазига ғалаба қозонди (1:0).
Бу аргентиналик футболчи учун жорий мавсум барча мусобақалардаги 30-голи бўлди. Месси кетма-кет 11 йил битта мавсумда камида 30 та гол урмоқда, деб ёзади Opta.
Бундан ташқари ушбу гол Месси учун Ла Лигадаги йигирма иккинчиси бўлди, натижада тўпурарлар пойгасида якка ҳокимлик қилишда давом этмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)