17 февраль, якшанба куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 24-тури доирасида навбатдаги 3 та учрашув якунланди.
Мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган Пабло Мачин бошлиқ «Севилья» клуби сафарда «Вильярреал» меҳмони бўлди.
Ўйинда Альваро Гонсалес (20), Карл Токо Экамби (45), Алфонсо Педраса (86) ларнинг голлари «Вильярреал»га ғалаба келтирди (3:0).
Натижада«Севилья» йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва очко йўқотди.
«Валенсия» «Эспаньол» билан дуранг қайд этган бўлса, «Бетис» «Алавес» билан сулҳга рози бўлди.
Ла Лига
24-тур баҳслари
17 февраль, якшанба
«Валенсия»—«Эспаньол» 0:0
«Вильярреал»—«Севилья» 3:0
Голлар: 1:0 — 20 Соберон, 2:0 — 45 Экамби, 3:0 — 86 Педраса«Бетис»—«Алавес» 1:1
Голлар: 1:0 — 15 Ло Селсо, 1:1 — 28 МариланЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!