«Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Антуан Гризманн Ла Лига 24-туридан ўрин олган баҳсда «Райо Вальекано» дарвозасини ишғол қилди. (1:0).
Франциялик футболчи 9 та ўйин натижасига кўра «гол-пас» тизимида 9 очко жамғарди (7 та гол ва 2 та голли пас).
Бундан ташқари, ушбу гол Гризманн учун «Атлетико» сафидаги 130-голи бўлди. Натижада у клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида Фернандо Торресни (129 та гол) қувиб ўтди ва 5-ўринга кўтарилиб олди.
Клуб тарихидаги топ-5 тўпурарлар рўйхати:
- Луис Арагонес — 173
- Адриан Эскудеро — 169
- Пако Кампос — 144
- Хосе Эулохио Гарате — 135
- Антуан Гризманн — 130
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)