Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра 2019/2020-ўқув йили қабулидан бошлаб:

Амалдаги тартибни ўзгартирган ҳолда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль август ойларида ўтказиш;

Энг юқори баллнинг 30 фоизи ва ундан юқори баллни тўплаган абитуриентларга фанлар бўйича тест синовлари натижалари акс этган, 3 йил муддатга амал қиладиган сертификат бериш ҳамда уларга учтагача таълим йўналишида танловда иштирок этиши учун имконият яратиш;

Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаларини танлашда имтиҳон фанлари блоки ва кетма-кетлигининг мослигини эътиборга олиш;

Тест синовларини 2018 йилдаги тажрибадан келиб чиқиб, катта сиғимли бино ва иншоотларда ҳамда заруриятга мувофиқ қўшимча биноларда ўтказилишини давом эттириш кўзда тутилмоқда.

2020/2021-ўқув йили қабулидан бошлаб:

Тест фанлари мажмуасини икки бўлимга ажратиб, 1-бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан — она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимга даъвогарлик қилинаётган таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш;

Ёшларнинг она тили бўйича саводхонлигини ошириш ва аниқлаш мақсадида ёзиш кўникмаларини баҳолаш учун «Ўзбек тили», «Рус тили», «Қорақалпоқ тили» фанлари бўйича алоҳида синовларни ташкил этиш режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар