«Бенфика» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс жорий йилнинг ёзида бошқа клубга ўтиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
«Манчестер Юнайтед» 19 ёшли хавбекнинг сўнгги учрашувларини кузатиб борди ва унинг ўйинидан кўнгли тўлган. «Бенфика» ўз юлдузини 113 миллион евродан кам маблағга сотишни истамаяпти.
Манбада ёзилишича, «қизиллар» Жоау Феликс учун шунча маблағ тўлашга тайёр.
Шунингдек, ёш истеъдодга «Барселона», «Реал» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Жоау Феликс «Бенфика» таркибида барча мусобақаларда 21 та учрашувда майдонга тушди ва 8 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)