15 февраль, жума куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 22-тур учрашувлари бошланади.
Турнинг дастлабки ўйинида Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби сафарда «Аугсбург» билан баҳсга киришади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.
17 февраль, якшанба куни 42 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бораётган «Боруссия Мюнхенгладбах» клуби «Айнтрахт Франкфурт» меҳмони бўлади. Учрашув 19:30 да старт олади.
ЕЧЛнинг 1/8 финалида «Тоттенҳэм»дан мағлубият қабул қилиб олган (0:3) Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси «Ньюрнберг» билан ўйнайди. Беллашув тунги соат 00:30 да бошланиши белгиланган.
21-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Бундеслига
22-тур баҳслари
15 февраль, жума
«Аугсбург»—«Бавария» 00:30
16 февраль, шанба«Шальке-04»—«Фрайбург» 19:30
«Вольфсбург»—«Майнц» 19:30
«Штутгарт»—«Лейпциг» 19:30
«Ҳоффенҳайм»—«Ҳанновер» 19:30
«Ҳерта»—«Вердер» 22:30
17 февраль, якшанба«Айнтрахт Ф»—«Боруссия М» 19:30
«Байер Леверкузен»—«Фортуна Д» 22:00
18 февраль, душанба«Ньюрнберг»—«Боруссия Д» 00:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)