«Реал Мадрид» сардори Серхио Рамос Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Аякс»га қарши майдонга тушди (2:1).
32 ёшли испаниялик Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 600 та учрашувда майдонга тушди. Энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Рамос «Қироллик клуби» тарихида 7-ўринни эгаллаб турибди, деб хабар берди AS.
Серхиодан олдинги ўринларни Фернандо Йерро ва Франциско Хенто (601 та ўйин), Сантильяна (645), Мануэль Санчис (710), Икер Касильяс (725) ва Рауль (741) эгаллаб турибди.
Рамос 2005 йилдан буён «Реал» сафида тўп суради ва клуб билан 20 та совринни қўлга киритган. Клуб тарихида энг кўп соврин соҳиб эса Хенто бўлиб, унинг ҳисобида 23 та соврин мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)